Ўзбекистон | 12:18 / 27.07.2022
4725
2 дақиқада ўқилади

Балиқни кооперация асосида етиштирувчилар барча солиқлардан озод қилинмоқда

Фото: Kun.uz

Жорий йил 26 июл куни имзоланган янги қонун билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Чакана савдо, умумий овқатланиш, меҳмонхона, йўловчи ва юк ташиш, автотранспортларни таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматларини, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматлари кўрсатувчи, кўнгилочар жойларда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар 1 апрелдан 2025 йилдан 1 январгача ижтимоий солиқни 1 фоиз тўлайди.

Тадбиркорлар 2022 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача майдони 5 минг квадрат метрдан кўп савдо комплекслари ва меҳмонхоналар, улар эгаллаган ерлар бўйича қуйидагиларга ҳақли:

  • мол-мулк ва ер солиғи бўйича ставкаларга нисбатан 0,1 коэффициентни қўллашга;
  • фойда солиғини ҳисоблашда 2 йиллик мазкур бинолар қийматини амортизация тарзида чегириб ташланадиган харажатларга киритишга.

Хўжаликларда балиқ етиштиришни кооперация асосида йўлга қўйган солиқ тўловчилар 2025 йил 1 январгача барча солиқлардан (ҚҚС ва ижтимоий солиқ мустасно) озод қилинади.

Чарм, мўйна хомашёси ва жунни қайта тайёрлаш, қорамолни автоматлаштирилган тарзда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар 1 январдан 2026 йил 1 январгача фойда, айланмадан олинадиган ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади.

Мавзуга оид