Жаҳон | 19:42 / 27.07.2022
5725
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда темирйўлчилар иш ташлаш эълон қилди 

27 июл куни ташкил этилган акцияда Network Rail темирйўл оператори ва яна 14 компанияда ишлайдиган 40 мингдан ортиқ киши иштирок этди.  

Фото: James Manning/PA via AP

Буюк Британияда темирйўл соҳаси ходимларининг оммавий иш ташлаши бошланди.

27 июл куни ташкил этилган акцияда Network Rail темирйўл оператори ва яна 14 компанияда ишлайдиган 40 мингдан ортиқ киши иштирок этди

Улар ойлик маошлари оширилишини талаб қилмоқда. Касаба уюшмалари билан музокара ўтказган компаниялар маошларни йил охиригача 4 фоизга оширишни таклиф қилди.

Агарда томонлар келишувга эриша олмаса, 30 июл, 18, 19 ва 20 август кунлари яна иш ташлашлар ўтказилади.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид