Жаҳон | 19:33 / 28.07.2022
7601
1 дақиқада ўқилади

Гренландияда аномал ҳарорат туфайли 18 млрд тонна муз эриб кетди

Гренландиянинг аксарият қисмларида ҳарорат 15,5 даражани ташкил этди, бу июлдаги иқлимий меъёрдан 10 даражага баланд ҳисобланади. 

Фото: European Union, Copernicus Sentinel-2 imagery

Гренландия илиқ ҳарорат туфайли муз захираларининг катта қисмини йўқотди, деб хабар берди Gizmodo.

Маълумот берилишича, Гренландиянинг аксарият қисмларида ҳарорат 15,5 даражани ташкил этди, бу июлдаги иқлимий меъёрдан 10 даражага баланд ҳисобланади.

Натижада Гренландия муз қалқонида қор ва музлар эриб кетди. Атиги уч кун ичида, 15 июлдан 17 июлгача муз қалқони 18 млрд тонна сув йўқотди. 

Ўтган ҳафтада музлик эриши секинлашди ва иқлимий меъёрга яқинлашди, бироқ ҳолат иқлимшуносларни хавотирга солмоқда.

Агарда Гренландиядаги барча музлар эриб кетса, денгиз сатҳи 8 метрга кўтарилиши мумкин.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид