Ўзбекистон | 09:42 / 28.07.2022
5724
1 дақиқада ўқилади

Тўловни амалга оширмаган абитуриентларга қўшимча вақт берилди

Тест синови учун тўловни амалга оширишга улгурмаган абитуриентлар 28 июль куни соат 18:00 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.

Фото: Kun.uz

2022 йил 27 июль куни 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.

Олий таълим вазирлиги хабарига қараганда, қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 214 232 нафарни ташкил этди.

Билдирилишича, тест синовлари учун тўловни амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.

27 июль куни (қабулнинг сўнгги куни) ҳам кўплаб абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтгани ва аксарияти тўловни амалга оширишга улгурмагани сабабли уларга қўшимча имконият берилди.

Унга кўра, тест синови учун тўловни амалга оширишга улгурмаган абитуриентлар 28 июль куни соат 18:00 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.

Мавзуга оид