Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда маймун чечаги касаллигидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
Мамлакатда маймун чечаги касаллиги билан боғлиқ 978та ҳолат аниқланган.
Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда маймун чечаги касаллигидан биринчи ўлим ҳолати юз берганини тасдиқлади. Бу ҳақда Globo телеканали хабар берди.
"Бразилияда маймун чечаги касаллигидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди", - дейилади телеканал хабарида.
Хабарда айтилишича, вафот этган бемор Минас-Жерайс штатидаги Уберландия шаҳрида яшаган.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, Бразилияда маймун чечаги касаллиги билан боғлиқ 978та ҳолат аниқланган.
Аввалроқ ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маймун чечаги касаллиги тарқалишини соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро миқёсдаги фавқулодда вазият деб эълон қилганди.
ЖССТ маълумотларига кўра, 63 мамлакатда маймун чечаги касаллигини юқтириш билан боғлиқ 9,2 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашди: машҳур хонанда Оливер Три ҳалок бўлди
23:05 / 14.06.2026