Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда тадбиркорлик учун ажратилган маблағлар мақсадсиз ишлатилгани аниқланди
Қашқадарёда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз ишлатилгани аниқланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Қашқадарё вилоятида президент қарори ҳамда «Ҳар бир оила тадбиркор» дастурига асосан кредитларнинг ажратилиши аҳволи юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш натижасида мазкур йўналишдаги кредитлар мақсадсиз ишлатилаётгани, таъминотчи корхоналар томонидан кўзда тутилган товар ва ашёлар фуқароларга етказиб берилмагани аниқланди.
3 та тижорат банки (“Халқ банки”, “Агробанк”, “Микрокредитбанк”) мижозларига 2022 йил 1-чорагида ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан 15 та таъминотчига 392 нафар мижоз бўйича 11 млрд 548 млн сўм ўтказиб бергани, аммо бу кредит йўналиши бўйича етказиб берилган товарлар бўйича таъминотчилар кирим ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, яъни ажратилган кредитлар мақсадсиз йўналтирилгани маълум бўлди.
Қонунбузилишлар юзасидан 5 та таъминотчининг раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Қайд этилишича, қолган 10 та таъминотчи ва бошқаларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026