Ўзбекистон | 15:28 / 01.08.2022
5494
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда велойўлак ва пиёдалар йўлакчаси қуриши лозим бўлган МЧЖ раҳбари 1,1 миллиард сўмни ўзлаштириб юборгани аниқланди

МЧЖ раҳбари ва бошқалар расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритган ва бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали пулларни ўзлаштирган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда, "Н." МЧЖ раҳбари ва бошқалар туман ҳудудида велосипед ва пиёдалар йўлакчаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш йўли билан бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиб, 1,1 млрд сўмни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид