Жаҳон | 20:40 / 04.08.2022
13858
2 дақиқада ўқилади

«Газпром» санкциялар сабабли «Шимолий оқим» газ қувури турбинасини қайтариб ололмаслигини билдирди 

Компаниянинг таъкидлашича, «Шимолий оқим» газ қувури турбинасининг таъмирлаш учун Канадага юборилиши «Газпром» билан келишилмаган ва шартномага зид ҳисобланади. 

Фото: nord-stream.com

«Газпром» Россияга қарши санкциялар «Портовая» компрессор станцияси орқали Европага газ етказиб бериш тикланишига тўсқинлик қиляпти, деб ҳисобламоқда. 

Компаниянинг қайд этишича, ҳозирда компрессор станциясининг суткалик қуввати 33 млн куб метрдан ошмаяпти. 

Компания пресс-релизида аниқлик киритилишича, «Шимолий оқим» газ қувури турбинасининг таъмирлаш учун Канадага юборилиши «Газпром» билан келишилмаган ва шартномага зид ҳисобланади. 

«Двигател Россияга жўнатилган тақдирда Канада ҳукумати буни санкцияларни бузиш ёки айланиб ўтиш деб топиши мумкин»,— дейилади компания пресс-релизида. 

Компаниянинг таъкидлашича, жорий таъмирлашга муҳтож яна учта двигателнинг жўнатилишига нисбатан ҳам санкцияларни бузиш деб ҳисоблаш хавфи мавжуд. 

«Канада, ЕИ ва Буюк Британиянинг санкциявий режимлари сабабли 73-рақамли двигателни "Портовая" компрессор станциясига жўнатиш имконсиз»,— деб маълум қилган компания. 

27 июлдан «Шимолий оқим» газ қувури орқали газ етказиб бериш магистрал лойиҳавий қувватининг 20 фоизигача пасайди. «Газпром» буни «Портовая» компрессор станциясидаги Siemens газ турбинасининг бузилиб қолиши билан изоҳлади. 

Мавзуга оид