Жаҳон | 17:02 / 05.08.2022
5339
2 дақиқада ўқилади

Россия 14 нафар болгариялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборяпти

РФ ТИВ Болгария томонидан 70 нафар россиялик дипломатнинг чиқариб юборилиши ва Россия дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун квота жорий этилишига жавобан чора-тадбирлар эълон қилди.

Фото: Picture Alliance

РФ ТИВ Болгарияга қарши жавоб чоралари ва Болгария элчихонаси ҳамда консулликларининг 14 нафар ходими чиқариб юборилишини эълон қилди. Дипломатларни персона нон грата деб эълон қилган нота Болгариянинг РФдаги элчиси Атанас Кристинга топширилди, у Смоленск майдонига чақирилди, деб хабар берди 5 август, жума куни Россия ташқи сиёсат идораси.

Баёнотда айтилишича, бу Софиянинг 70 нафар россиялик дипломатни чиқариб юбориш, Болгария Россия дипломатик ва маъмурий-техник ходимлари сонига квота жорий этиш ҳамда РФнинг Руседаги бош консуллигини вақтинча ёпиш ҳақидаги қарорига жавобдир. Идора Болгария томонини нодўстона ҳаракатларда айблади.

Июнь ойи охирида Болгария 70 нафар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларни чиқариб юборишини эълон қилди. Софиянинг қарори Европа ташқи сиёсий фаолият хизмати (EEAS) томонидан қўллаб-қувватланиб, у РФ элчихонаси ходимлари дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенциясини бузганини таъкидлади. Ўз навбатида, НАТО Болгария билан бирдамлигини билдирди ва унинг россиялик ходимларни чиқариб юбориш қарори суверен экани, уни ҳурмат қилиш кераклигини қайд этди.

Мавзуга оид