Жаҳон | 23:10 / 08.08.2022
16485
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилди 

Янги маъмурият иш бошлаганидан буён АҚШнинг Украинага берган ёрдами миқдори 9,8 млрд долларга етган.

Фото: Reuters

АҚШ Украинага 1 млрд доллар миқдорида янги ҳарбий ёрдам пакети ажратади, деб маълум қилди Пентагон. 

Хабарга кўра, унга Javelin ракета мажмуалари ва HIMARS ракета тизимлари учун ўқ-дорилар ўрин олган. 

"High Mobility Artillery Rocket Systems (HIMARS) учун қўшимча ўқ-дорилар. National Advanced Surface-to-Air Missile Systems (NASAMS) учун ўқ-дорилар", - дейилади хабарда.

Шунингдек, янги ёрдам пакетига артиллерия ўқлари, минг дона танкка қарши Javelin ракета мажмуалари, зирҳланган тиббиёт автомобиллари, портловчи моддалар ва дори-дармонлар киритилган.

Маълум қилинишича, янги маъмурият иш бошлаганидан буён АҚШнинг Украинага берган ёрдами миқдори 9,8 млрд долларга, 2014 йилдан буён эса 11,8 млрд долларга етган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид