Охирги дам олиш кунларининг ўзида турли штатларда еттита оммавий отишма ҳолати қайд этилган.
![](https://storage.kun.uz/source/8/UVE5yb-QwJZBo6jdlDA8bmX82BQS0xF3.jpg)
Фото: Reuters
АҚШда 2022 йил бошидан буён оммавий отишма ҳолатлари сони 400тага етди, деб хабар берди Gun Violence Archive.
"АҚШда тўрт нафардан ортиқ одам яраланган ёки ўлган отишмалар сони 400тага етди", - дейилади хабарда.
Охирги дам олиш кунларининг ўзида турли штатларда еттита оммавий отишма ҳолати қайд этилган.
Қуролли зўравонлик муаммоси май ойидаги икки фожиадан сўнг ҳукумат эътиборини тортди: Буффалодаги супермаркетга қилинган қуролли ҳужум оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва Ювалддаги бошланғич мактабда жиноятчи 19 ўқувчи ва 2 ўқитувчини отиб ўлдирди.
Июн охирларида президент Жо Байден қурол савдосини қатъийлаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади.