Қозоғистон авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозлар сонини оширмоқчи
Мамлакат авиация маъмурияти «Ўзавиация»га янги йўналишларни очиш бўйича сўров юборади.
Қозоғистон авиаташувчилари Ўзбекистон ва Хитойга парвозлар сонини ошириш устида ишламоқда, деб хабар берди Inbusiness нашри.
Бу ҳақда республика Фуқаро авиацияси қўмитаси раҳбари ўринбосари Салтанат Томпиева модераторлигида бўлиб ўтган онлайн-конференцияда Air Astana, Qazaq Air ва SCAT вакиллари айтиб ўтди. Улар бошқа давлатлар билан мунтазам рейслар тиклангани ҳақида ҳам хабар берди.
Ҳозирда Қозоғистондан 28 давлатнинг 115 шаҳрига, жумладан Ўзбекистонга парвозлар амалга оширилмоқда. Йилнинг биринчи ярмида мамлакат авиакомпаниялари халқаро рейсларда 1,2 миллион йўловчини ўз манзилига етказди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 60 фоизга кўп.
Шу билан бирга, авиаташувчилар ҳукуматдан парвозлар географиясини кенгайтиришда ёрдам сўрамоқда. Ҳозир улар Ўзбекистон ва Хитой шаҳарларига янги йўналишлар ташкил этиш, Покистон билан ҳаво қатновларини йўлга қўйиш устида ишламоқда.
Авиакомпаниялар ушбу йўналишларга юқори талабни қайд этган, аммо бошқа давлатларнинг рухсатномалари йўқлиги уни қоплашни қийинлаштиради. Чекланган таклиф чипталар нархига таъсир қилмоқда.
Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси хитойлик ҳамкасбларига парвозлар сонини кўпайтириш бўйича бир неча таклифлар юборган. Янги йўналишлар ва рейслар очиш бўйича сўров «Ўзавиация»га ҳам юборилган, ҳозир Қозоғистон томони жавоб кутмоқда, деди Салтанат Томпиева.
Мавзуга оид
13:10 / 01.11.2024
Ўзбекистон авиакомпанияси Гоага тўғридан тўғри парвозларни йўлга қўйди
14:10 / 23.10.2024
Авиакомпаниялардан йўловчиларнинг 200 млн сўмга яқин пули ундириб берилди
18:29 / 02.10.2024
Яқин Шарқдаги вазият туфайли икки авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди
01:19 / 07.09.2024