Жаҳон | 13:50 / 11.08.2022
21643
4 дақиқада ўқилади

Донбассда бақлажон йиғими, фронтдаги украин аскарлари. Уруш суратлари

10 август куни  украин ҳарбийлари Кахова ГЭС ҳудудида Днепр дарёсидан ўтган кўприкка муваффақиятли зарба берилганини маълум қилди. Россия қўшинлари украин шаҳарларини ўққа тутишда давом этмоқда: Днепропетровск областининг Марганец шаҳрида камида 13 киши, Донецкнинг Бахмутида — 7 киши ҳалок бўлди. РФ Давлат думасининг халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси раиси Леонид Слуцкий RT учун интервьюсида Россия ҳукумати Украинага босқинни ифодалаш учун қўллаётган «махсус амалиёт» «қайтиб бўлмас нуқтадан ўтгани» ва «ҳар қандай шубҳаларга қарамай давом эттирилиши»ни маълум қилди.

Қуйида 10 август, урушнинг 168-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Днепропетровск области

Россия Днепропетровск областидаги Марганец шаҳрини ўққа тутиши оқибатлари. 10 август куни кечқурунги маълумотга кўра камида 13 киши ҳалок бўлган, мактаб биноси, турар жойлар ва бошқа фуқаролик объектлари шикастланган.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Днепропетровск областидаги Марганец шаҳрида россияликлар снаряди келиб тушган квартира.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Запорижжя области 

Запорижжя областидаги қишлоқ ҳудудида россияликлар снаряди келиб тушишидан ҳосил бўлган ўра. Областдаги йирик шаҳарлар — Мелитопол, Бердянск ҳамда Запорижжя АЭС жойлашган Энергодар — босқиннинг илк кунларидан буён россияликлар томонидан ишғол қилинган, Россия ҳукумати бу ҳудудлар Россияга қўшиб олиниши бўйича референдум ўтказмоқчи.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Миколайив области 

Миколайивлик Ангелина девордаги тирқишдан қарамоқда. Девордаги ёриқ Россия ҳарбийларининг шу кунлардаги зарбалари вақтида ҳосил бўлган.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари танки Миколайив яқинидаги фронт чизиғида. Миколайив области россияликлар босиб олган Херсон области билан чегарадош, аммо россияликлар қўшини март ойидаги юришларда Миколайивни эгаллай олмаган. Порт шаҳар Украина назоратида қолмоқда, аммо деярли ҳар куни россияликлар томонидан зарбага учрамоқда.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив области 

Харкив областидаги фронт чизиғида ЗУ-23-2 зенит қурилмаси бошқарувидаги украин оператори. Россия билан чегарадош бўлган област маркази (Харкивдан Белгородгача масофа 80 километр) учун жангларда россияликлар муваффақиятга эриша олмаган ва май ойи ўрталарида ортга чекинган. Аммо шаҳар деярли ҳар куни Россия томонидан ўққа тутилмоқда. Област ҳудудида локал жанглар давом этмоқда.
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли

 

Украина қуролли кучлари аскарлари Донецк областининг Краматорск шаҳри яқинидаги йўл четида бузилиб қолган зирҳли техника ёнида. Стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган бу шаҳар Россия армияси учун Донбассдаги муҳим нишонлардан биридир.
David Goldman / AP / Scanpix / LETA

Ўт ўчирувчи Бахмутдаги кўп қаватли уйга россияликлар снаряди келиб тушгач квартиралардан бирида чиққан ёнғинни ўчиришга ошиқмоқда. Бахмут Донецк области ичкарисига ҳаракатланаётган Россия қўшинлари йўлида жойлашган ва доимий равишда ўққа тутилмоқда.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Соледарда қолган аҳоли вакиллари уйлардан бирининг ертўласида яширинган. Шаҳар учун оғир жанглар кетмоқда. 10 август куни «ЛХР» ва «ДХР» расмийлари ўз кучлари Соледар ва Бахмут атрофига етиб келгани ҳақида хабар қилишди.
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
Донбассда фронт чизиғидан бир неча километр масофадаги фермада бақлажон йиғими.
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид