ОТБ ичимлик сув таъминоти учун 161 млн доллар ажратди
Президентнинг “Осиё тараққиёт банки иштирокида Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (3-босқич) лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат Тошкент вилояти Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида ҳамда Чиноз тумани марказида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ичимлик ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш, ушбу ҳудудлар санитария-эпидемиологик ҳамда экологик ҳолатини янада яхшилаш, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида қабул қилинди.
Ўзбекистон ва ОТБ ўртасида Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (3-босқич) лойиҳасини амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йилда қайтариш шарти билан 161 млн доллар миқдоридаги қарз битими имзоланган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 185,8 млн долларни, шу жумладан, ОТБ қарзи –161 млн доллар, лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистоннинг қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона имтиёзлари шаклида улуши – 24,8 млн доллар, лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2022 – 2027 йиллар) ташкил этади.
“Ўзсувтаъминот” лойиҳа ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун зарур ташкилий-техник тадбирлар ўз вақтида ўтказилишини, ОТБ қарзидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайдиган масъул ижро этувчи орган этиб белгиланди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги “Ўзсувтаъминот” билан биргаликда лойиҳа сифатли амалга оширилиши, белгиланган кўрсаткичларга эришилиши ва ОТБ қарзи қайтарилиши учун жавобгар ҳисобланади.
Қуйидагилар тасдиқланди:
- Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (3-босқич) лойиҳасини техник-иқтисодий асослаш асосий техник-иқтисодий параметрлари;
- лойиҳа доирасида Осиё тараққиёт банки қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш прогноз жадвали;
- лойиҳа доирасида Осиё тараққиёт банки қарзига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимоти прогнози;
- “Тошкент сув таъминоти”ни молиявий соғломлаштириш бўйича “Йўл харитаси”.
Мавзуга оид
08:48 / 08.11.2024
Сув таннархи ошиб кетаётган ҳудудлар маълум қилинди
21:48 / 28.10.2024
Қирғизистон қўшни давлатларга қанча сув бераётганини эълон қилди
12:00 / 26.10.2024
Қишлоқ хўжалигида сув олиш лимити халқ депутатлари кенгаши томонидан тасдиқланади
13:30 / 25.10.2024