Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш дастури эълон қилинди
“Мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2022-2026 йилларда халқ таълимида мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантириш бўйича дастур тасдиқланади.
Қуйидагилар дастур асосий йўналишлари этиб белгиланади:
- тўгаракларга малакали мутахассисларни жалб этиш ва тўгарак раҳбарлари малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
- умумий ўрта таълим муассасалари ва “Болалар кутубхоналари” кутубхоначилари малакасини мунтазам равишда ошириш;
- “Баркамол авлод” болалар мактаблари ходимлари ва тўгарак раҳбарлари иш ҳақини босқичма-босқич ошириш;
- хорижий экспертларни жалб этган ҳолда машғулотлар жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш, ўқув режа ва дастурларни такомиллаштириш;
- замонавий тўгараклар, хусусан STEAM–таълим бўйича тўгарак раҳбарлари учун ўқув-методик қўлланмалар ва кўргазмали воситаларни яратиш;
- умумий ўрта таълим мактаблари кутубхоналарини ўқувчилар дунёқарашини оширишга, ижодий фикрлашга ўргатадиган қўшимча адабиётлар билан таъминлаш;
- миллий ва жаҳон адабиётларини қардош тилларга таржима қилиш ва марказлашган ҳолда нашр этиш;
- “Болалар кутубхоналари” ва умумий ўрта таълим муассасалари учун жаҳон ва миллий адабиёт дурдоналарига кирувчи асарлар аудиокитоб шаклларини яратиш;
- умумий ўрта таълим мактаблари ва “Баркамол авлод” болалар мактабларида замонавий тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш;
- маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан халқаро кўрик-танловларда ғолиб бўлган тўгарак аъзоларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш;
- “Баркамол авлод” болалар мактаблари ҳамда умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
- илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда замонавий тўгаракларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш;
- умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналарига “Электрон кутубхона” тизимини жорий қилиш, кутубхоналарда Wi-Fi зоналарини ташкил этиш.
Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрга қадар хорижий экспертларни жалб этган ҳолда замонавий, хусусан SТЕАМ–таълим бўйича тўгараклар ўқув-методик таъминотини яратади ҳамда ўқувчиларни касбга йўналтириш ишларини ташкил этади.
Ҳар йили умумий ўрта таълим муассасалари, “Баркамол авлод” болалар мактаблари ва “Болалар кутубхоналари” томонидан 5 та муҳим ташаббус, китобхонлик ва бошқа ижодий кўрик-танловлар, фестивалларини ўтказиш бўйича календарь режа ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Мавзуга оид
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026