Жаҳон | 14:30 / 12.08.2022
34536
5 дақиқада ўқилади

Қрим аэродромида яксон бўлган самолётлар, Харкивга тонготарда келган ракета. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 169-куни ўтди. Сўнгги маълумотлар:

  • 11 августга ўтар кечаси Краматорск, Никопол ва Харкив яна россияликлар томонидан ўққа тутилган. Никополда уч киши ҳалок бўлган, тўққиз киши яраланган.
  • Американинг Planet Labs компанияси Қримдаги Саки аэродромининг сунъий йўлдош орқали олинган тасвирларини эълон қилди, фотосуратларда йўқ қилинган самолётлар қолдиқлари акс этган. Россия техникага шикаст етмаганини маълум қилганди.
  • Латвия Россияни терроризмни қўлловчи давлат сифатида тан олди. Эстония ўзи томонидан берилган Шенген визаси билан Россия фуқаролари учун чегараларни айрим истиснолар билан ёпишга қарор қилди.
  • CNN ўз суриштирувида россиялик ҳарбийларнинг Оленивкадаги қамоқхонага зарба Украинага америкаликлар томонидан етказиб берилган HIMARS баравар ўт очиш реактив тизими орқали йўллангани ҳақидаги версиясини рад этди.
  • МcDonald's Киев ва Украина ғарбида босқичма-босқич ресторанлар тармоғи очилиши ҳақида эълон қилди. 
  • Запорижжя АЭСга яна зарба берилди. Россия ва Украина бу ҳужумда яна бир-бирини айблади.

Қуйида 11 август куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар келтирилади.

Қрим

Саки авиабазасининг Planet Labs компанияси томонидан 9 август кунги портлашдан аввалроқ сунъий йўлдош орқали олинган фототасвири.
Planet Labs PBC / AP / Scanpix / LETA
Planet Labs PBC / AP / Scanpix / LETA

Қримнинг Новофедоровка посёлкаси ҳудудидаги 9 август куни портлашлар содир бўлган Саки аэродромининг 10 август кунги кўриниши. Журналистлар ва экспертлар тасвирларни таҳлил қилишган ва уни портлашдан олдин олинган фотосуратлар билан таққослашган. CNN баҳоларига кўра, аэродромда камида еттита самолёт яксон қилинган. BBC рус хизмати, The New York Times ва Америкадаги Урушларни тадқиқ қилиш институти (ISW) ёзишича, аэродромда камида саккизта самолёт ёниб кетган, украинларнинг «Схема» нашри ҳисобига кўра — тўққизта. РФ Мудофаа вазирлиги ҳодиса рўй бериши биланоқ ёнғин ўқ-дорилар детонацияси оқибатида рўй бергани ва аэродромдаги авиация техникаси шикастланмаганини маълум қилганди.

Донецк

Донецкдаги пиво заводи портлашдан кейин. «ДХР» корхона Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида олти тонна аммиак сизиб чиққанини маълум қилган. Бир киши ҳалок бўлган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли 

Бахмут ўққа тутилиши оқибатларига қарши курашаётган ўт ўчирувчи. Украина қуролли кучлари Бош штаби 12 август тонгида россияликлар армияси Ҳорливка — Зайцево йўналишида ҳужум қилиб, «қисман муваффақиятга эришгани»ни маълум қилган.
Diego Herrera Carcedo / Anad​olu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Соледарда ярадор ёнидаги қутқарувчи. Украина қуролли кучлари Бош штабига кўра, Россия қўшинлари ушбу шаҳарга (шунингдек Бахмут, Кодема, Спорное, Яковлевкага ҳам) ҳужум қилмоқда, аммо муваффақиятга эриша олмаяпти.
Diego Herrera Carcedo / Anad​olu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Краматорскка келиб тушган снаряд. Тунда ва тонгда Краматорск, Никопол ҳамда Харкив россияликлар томонидан ўққа тутилди. Никополда уч киши ҳалок бўлиб, тўққиз киши яраланган. Фото: Костянтин і Влада Ліберови
Краматорскдаги уй ҳовлиси отишмалардан кейин. Болакай воқеа жойида ишлаётган экспертларга тақлид қилган ҳолда «снаряд парчаларини излаш» ўйинини ўйнамоқда
Фото: Костянтин і Влада Ліберови
Донбассдаги фронт чизиғидан бир неча километр масофада чўмилаётган украин аскарлари
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA

Харкив 

Харкивда тонг отиш чоғида учиб келган россияликлар ракетаси. Шаҳар мэри Игор Тереховнинг маълум қилишича, Киев райони ҳам зарбага учраган. Снаряд турар жой ҳовлисига учиб келган, қурбонлар бўлмаган. Фото: Vadim Belikov / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид