Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаролар маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган нодавлат таълим муассасалари аниқланди
Фуқароларнинг маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган нодавлат таълим муассасалари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Қўқон ва Фарғона шаҳар бўлимлари томонидан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мурожаатига асосан терговга қадар текширувлар ўтказилган.
Унда, “M.А.” ва “V.I.” нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари ва ходимлари фуқароларни алдаб, интернет ижтимоий тармоқларида нодавлат таълим муассаса каналларини очиб, ушбу таълим масканларини битиргач бакалавр даражасини берувчи халқаро дипломга эга бўлишини айтиб, “М.А.” таълим муассасаси 174 нафар фуқаро 1,1 млрд сўмини, “V.I.” таълим муассасаси 171 нафар фуқаро 1 млрд сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
“V.I.” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Н.А. фуқаролардан ундирган маблағлари ҳисобидан “Lada Vesta” русумли автотранспорт воситасини харид қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодекси 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилган.
“Мамлакат ҳудудида мавжуд нодавлат олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топшириш ёки контракт тўловларини амалга оширишдан аввал, улар Ўзбекистонда тан олинганига расмий ахборот каналлари орқали аниқлик киритишингизни сўраб қоламиз”, дейилади департамент хабарида.
Мавзуга оид
19:00 / 17.02.2026
Хоразмда янги таълим маркази: Осиё халқаро университети талабаларга қандай имкониятлар тақдим этади?
18:25 / 17.02.2026
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига янги раҳбар тайинланди
20:24 / 16.02.2026
Ҳилола Умарова ПА ўринбосари лавозимидан кетди
12:36 / 13.02.2026