Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жо Байден кўп миллиард долларлик иқлимни ҳимоя қилиш пакетини имзолади
АҚШ иқлим ўзгаришига қарши кураш учун тарихдаги энг катта федерал сармояни киритмоқда. Жо Байден Оқ уйда янги қонун лойиҳасини имзолади.
АҚШ президенти Жо Байден 16 август, сешанба куни иқлимни муҳофаза қилиш, мамлакат энергия хавфсизлигини таъминлаш ва соғлиқни сақлаш ташаббусларини қўллаб-қувватлашга катта сармоя киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини имзолади. AP агентлигининг таъкидлашича, бу ҳаракат, хусусан, 8 ноябрда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловга уч ойдан камроқ вақт қолганида сайловчилар орасида Демократлар партиясининг мавқейини мустаҳкамлашга қаратилган.
Гап тарихда иқлим ўзгариши билан кураш соҳасига энг йирик федерал сармоялар ҳақида кетяпти - бу мақсадлар учун ўн йил ичида 375 млрд доллар (368,7 млрд евро) ажратилади. Бундан ташқари, Американинг кексаларга тиббий ёрдам кўрсатиш федерал дастури Medicare аъзолари учун рецепт бўйича дори-дармонларга сарфланадиган шахсий харажатлари юқори чегараси белгиланмоқда, у 2000 доллар (1966 евро) миқдорида мустаҳкамлаб қўйилди. Янги чора-тадбирлар, шунингдек, 13 миллион АҚШ фуқаросига COVID-19 пандемияси даврида бериладиган субсидияларни узайтириш орқали тиббий суғуртасини қоплашга ёрдам беради.
64 млрд доллар (62,9 млрд евро) соғлиқни сақлаш соҳаси ташаббусларига, хусусан, дори-дармонлар нархини пасайтиришга йўналтириляпти.
Йирик компаниялардан олинадиган янги солиқлар ҳамда бадавлат жисмоний ва юридик шахслардан йиғимлар миқдорини ошириш ҳисобига бюджетга зарур маблағлар жалб қилинади.
Ҳужжатни имзолаш маросимида Байден Республикачилар партияси аъзолари томонидан заиф қўллаб-қувватланаётганини танқид қилди. «Бу тарихий лаҳзада демократлар Америка халқи томонида бўлди, Конгрессдаги ҳар бир республикачи эса овоз бериш жараёнида ўзининг алоҳида манфаатларидан келиб чиқди», деди у.
12 августда қонун лойиҳасини қабул қилиш пайтида АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида овозлар партиялар бўйича тақсимланди (220 нафар демократ ташаббуслар пакетини қўллаб-қувватлади, 207 нафар республикачи қарши овоз берди).
Бунгача қонун лойиҳаси АҚШ Конгресси Сенатида атиги бир овоз (51-50) билан маъқулланганди, ҳал қилувчи овоз вице-президент, демократ Камала Харрис томонидан берилди.
Демократик партия аъзолари қонун лойиҳаси уларга оралиқ сайловда Конгресснинг ҳар икки палатасида ўринларни сақлаб қолишга ёрдам беради деб умид қилмоқда. Айни пайтда, таҳлилчилар ноябрь ойида республикачилар Сенат ва Вакиллар палатасида кўпчилик ўринни қўлга киритиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
АҚШ расмийларининг фикрича, қонунда белгиланган чора-тадбирлар пировардида мамлакатдаги инфляция даражасини пасайтиради.
Байден бир ярим йил муқаддам президентликка келганида катта ислоҳотларни ваъда қилган эди, бироқ ҳозирча уларни тўлиқ амалга ошира олмади.
Мавзуга оид
10:05 / 17.06.2026
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
14:21 / 22.04.2026
Президент Марказий Осиёда иқлим муаммоларини ҳал қилиш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди
15:57 / 01.04.2026
Апрелнинг илк кунлари иссиқ ва ёғинларга бой бўлади
07:39 / 01.04.2026