Ўзбекистон бозорларида узум арзонлашди, қовун қимматлашди
Жорий йил 1–14 август кунлари давомида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотлари улгуржи нархлари ўзгариши юзасидан таҳлилий маълумот эълон қилинди.
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги хабарига кўра, ушбу даврда бозорда пиёз 350 сўмга, саримсоқ пиёз 1 000 сўмга, булғор қалампири 2 000 сўмга ва узум 9 000 сўмга арзонлаган. Шу билан бирга, банан 2 500 сўмга, апельсин 1 500 сўмга ва қовун 6 500 сўмга ошган.
Давлат божхона қўмитаси маълумотига асосан, жорий йил 1–14 август кунлари умумий қиймати 48,6 млн долларлик (ўтган йил мос даврига нисбатан 18 млн доллар кўп) жами 62,9 минг тонна (17 минг тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.
Хусусан, мазкур даврда 15,4 минг тонна узум, 9,5 минг тонна қовун, 6,6 минг тонна олхўри, 4,4 минг тонна ловия, 3,4 минг тонна анжир, 2,4 минг тонна тарвуз, 1,4 минг тонна қуритилган мева, 1,3 минг тонна сабзи, 1,1 минг тонна майиз 1,0 минг тонна шафтоли ташқи бозорларга етказиб берилган.
Ушбу давр мобайнида 3,5 млн доллар (ўтган йил мос даврига нисбатан 0,9 млн доллар кўп) қийматдаги жами 4,8 минг тонна (2,1 минг тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, 2 минг тонна банан, 0,8 минг тонна картошка ва 135 тонна лимон импорт қилинган.
Қўйлиқ бозорига 1–14 август кунлари ҳудудлардан жами 13,6 минг тонна, хусусан, 5,1 минг тонна картошка, 6,4 минг тонна пиёз, 480 тонна карам ва 1,7 минг тонна сабзи келтирилган.
Хусусан, ҳудудлар ва маҳсулотлар кесимида таҳлил қилинганда: Самарқанддан 4 590 тонна, Тошкент вилоятидан 357 тонна, Намангандан 81 тонна картошка; Жиззахдан 3 169 тонна, Тошкент вилоятидан 2 844 тонна, Самарқанддан 238 тонна ва Намангандан 145 тонна пиёз; Тошкент вилоятидан 480 тонна карам; Тошкент вилоятидан 548 тонна, Андижондан 334 тонна, Сирдарёдан 212 тонна, Сурхондарёдан 189 тонна, Қашқадарёдан 172 тонна, Жиззахдан 128 тонна ва Фарғонадан 106 тонна сабзи етказиб берилган.
Қўйлиқ бозорига Қозоғистондан 22 тонна картошка келтирилган. Чорсу деҳқон бозорига 1–14 август кунлари ҳудудлардан жами 161,9 тонна, шу жумладан 140,4 тонна мол гўшти ва 21,5 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.
Мавзуга оид
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
15:24 / 07.11.2024
Биржага чиқарилаётган пропаннинг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
13:10 / 02.11.2024
Октябрда 1 порция ош нархи қанча бўлгани айтилди
17:13 / 01.11.2024