Ўзбекистон | 10:29 / 18.08.2022
4155
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин юз берди

Бугун, 18 август куни соат 09:40 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Қори Ниёзий кўчасида жойлашган 8-қаватли уй 5-қаватида ёнғин рўй бергани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Видеодан кадр

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:45 да етиб бориб, ёнғин соат 09:56 да қуршаб олинган ва соат 09:58 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида хонадон айвон (балкон) қисми тахминан 18-20 квадрат метр майдонда ички, шифт қисми ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Қутқарувчилар ҳаракатлари натижасида ёнғин қўшни хонадонларга ўтиб кетиши олди олинган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид