Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва БАА тоза ичимлик суви соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга оширмоқчи
Фото: Dunyo
Мамлакатнинг Бирлашган араб амирликларидаги (БАА) элчиси Абдулазиз Оққулов Merlin Farms компанияси Шаржа амирлигида жойлашган “аквапоника” усулида ташкил этилган фермер хўжалигида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Ташриф давомида компания қишлоқ хўжалигидаги инновацион ечимлари билан яқиндан танишилди.
Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё ва Шимолий Африка минтақалари чўл ҳудудларида озиқ-овқат, сув ҳамда уй-жой билан боғлиқ инновацион ечимлар ишлаб чиқувчи Merlin Farms денгиз сувларини қуёш энергияси билан тузсизлантириш тизимидан фойдаланган ҳолда истеъмол учун яроқли бўлган сув ишлаб чиқариш технологиясига асос солган.
Технология ёрдамида шўр сувдан тоза ичимлик суви ва қуруқ туз ишлаб чиқарилади. 15 та қуёш батареялари модулидан иборат бўлган, ҳар бири кенглиги 1 метр ва узунлиги 2,5 метр, ердан 2 метр баландликда жойлашган қурилмадан кунига 0,45 метр куб сув олиш имкони мавжуд. Шўр ерости суви ҳамда денгиз сувларидан деярли 150,000 мг/л гача бўлган истеъмолга яроқли сувни ўзида жамлайди.
Мазкур йўналишдаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида сентябрда Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси БААга ташрифи режалаштирилган.
Мавзуга оид
09:23 / 16.02.2026
Марказий Осиёда сув-энергетика ҳамкорлиги: уч давлат келишувга эришди
18:05 / 11.02.2026
Бой одамларнинг тарихдаги «энг катта миграцияси» ҳақида хабар берилди
23:44 / 08.02.2026
Абу-Даби шайхи “сунъий интеллект пойтахти”ни қуриш учун Трампга тегишли компанияга 500 млн доллар сармоя киритган - ОАВ
09:32 / 07.02.2026