Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 август куни АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дэрин Лахуд иштирокидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Парламентлар ўртасида фаол алмашинувларни ҳамда конгрессменлар вакиллик қилаётган Миссисипи ва Иллинойс штатлари билан амалий ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Кейинги йилларда икки томонлама муносабатларда эришилган юқори даража қайд этилди. Самарали мулоқотлар кенгаймоқда, ўзаро ташрифлар амалга оширилмоқда. Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ўтган йилда 53 фоизга, жорий йил бошидан эса яна 20 фоизга ошди. Бозорда муваффақиятли фаолият юритаётган АҚШ компаниялари сони ортиб бормоқда.
Мисол тариқасида «Silverleaf» компаниясининг Жиззах вилоятидаги агрокластерни ривожлантириш борасидаги сермаҳсул фаолияти кўрсатиб ўтилди.
Давлат раҳбари АҚШ Конгрессида фаолият юритаётган Ўзбекистон бўйича кокус ишини юксак баҳолади.
Соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, саноат ва юқори технологиялар соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
АҚШ ушбу ҳудудларидан ишбилармонлар делегацияларининг мамлакатга ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
20:26 / 12.11.2024
Мирзиёев: Европага “яшил” энергия етказиш бўйича кўп томонлама битим имзолаймиз
17:29 / 12.11.2024