Ўзбекистон | 19:14 / 25.08.2022
15273
1 дақиқада ўқилади

ШҲТ саммити муносабати билан Самарқанддаги мактабларда дарслар 20 сентябрдан бошланиши мумкин

Ҳозирда ХТВ томонидан бир нечта вариантлар кўриб чиқилмоқда. Унга кўра дарслар 20 сентябргача онлайн ташкил этилади ёки саммит ўтказиладиган ҳафтада кечиктириб турилади.

Фото: KUN.UZ

Жорий йил 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида муҳим тадбир – Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Самарқанд шаҳридаги барча умумаълим мактабларида дарслар 20 сентябрдан бошланиши мумкин.

Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамованинг Kun.uz’га маълум қилишича Самарқанд вилояти ХТБ томонидан вазирликка Самарқанд шаҳридаги мактабларда ўқишларни кечроқ бошлашга розилик юзасидан хат юборилган. Ҳозирда вазирлик томонидан бир нечта вариантлар кўриб чиқилмоқда.

Уларга кўра, Самарқанд шаҳридаги мактабларда дарслар 20 сентябргача онлайн кўринишида ўтказилиши ҳам мумкин. Иккинчи вариантда, ўқув йили бошлангач 5-10 сентябр кунлари мактабларда дарслар ўтилиб, саммит бўлиб ўтадиган ҳафтада дарслар кечиктирилиб, кейин 19 ёки 20 сентябрдан давом эттирилади.

Аввалроқ, Самарқанд шаҳридаги олий таълим муассасаларида дарслар сентябр охиридан бошланиши маълум қилинганди.

Мавзуга оид