Жаҳон | 14:52 / 26.08.2022
21708
5 дақиқада ўқилади

Чаплинода яксон бўлган поездлар, Запорижжя АЭС устида тутун булути. Уруш суратлари

25 август куни РФ мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар Чаплинони ўққа тутганини тасдиқлади — гўёки зарба украин ҳарбийлари бўлган эшелонга берилган. Ҳужум оқибатида, Украина ҳукумати маълумотига кўра, 25 киши, жумладан икки бола ҳам ҳалок бўлган. РФ Давлат думаси кенгаши БМТ ва Халқаро атом энергетикаси агентлигини Украинадан Запорижжя АЭС бўйлаб ўт очишни зудлик билан тўхтатишни талаб қилишга чақирди: томонлар бир-бирини станцияга зарба беришда айбламоқда. Херсон ва Запорожжя областларининг бир қанча йирик шаҳарларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Запорожжя АЭСда хавфсизлик тизимлари ишга тушган. Украинанинг «Энергоатом»и ЗАЭС тарихида илк бор станция энерготармоқдан бутунлай узилиши кузатилганини хабар қилди. Владимир Путин Россия қуролли кучларининг штатдаги ходимлари сонини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади: 2023 йил январидан армиядаги ҳарбийлар сони 1 миллион 150 минг кишига етади. 

Қуйида 25 август, урушнинг 183-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Запорожжя АЭС устида тутун

Запорожжя АЭС ҳудудининг сунъий йўлдош орқали кўриниши. Кадрда ёнғин тутуни акс этган. Март ойидан буён станция ва у жойлашган Энергодар шаҳри россиялик ҳарбийлар назоратида қолмоқда. Август ойидан станция ҳудуди ўққа тутилаётгани ҳақида хабарлар чиқа бошлади. Россия ва Украина бунда бир-бирини айбламоқда.
European Union, Copernicus Sentinel-2 / Reuters / Scanpix / LETA

Днепропетровск областининг Чаплино посёлкасига ҳужум оқибатлари 

Чаплино станциясидаги поезднинг россияликларнинг 24 август кунги зарбаларидан кейинги кўриниши. Зарба оқибатида 25 киши ҳалок бўлган, жумладан икки бола ҳам.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Россияликларнинг Чаплино станциясига йўллаган зарбасидан шикастланган поезд. Тўртта вагон ёниб кетган, уларда одамлар бўлган.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Россия ракета зарбаси яксон қилган вагонлар. Володимир Зеленский ўз видеомурожаатида Чаплинога ҳужумни эслаб ўтди ва БМТ Хавфсизлик кенгашига юзланди. РФ мудофаа вазирлиги ҳужум нишони ҳарбий эшелон бўлганини айтган ва амалиёт муваффақиятли амалга оширилганини хабар қилган.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Чаплино посёлкаси аҳолиси ўз уйи харобалари орасида холодильник ичида қолган егуликларни олмоқда. Уй россияликларнинг Чаплинога йўллаган ракета зарбаси оқибатида ер билан битта бўлган, бошқа бир қанча уйлар ҳам вайронага айланган.
Dmytro Smolienko / Reuters / Scanpix / LETA

Северодонецкда гуманитар ёрдам тарқатилиши 

«ЛХР» армияси ҳарбий хизматчиси гуманитар ёрдам учун навбатда турган одамлар фонида. Северодонецкда март ойидан июн ойигача шиддатли жанглар кечди, шаҳарда ҳамон электр таъминоти тикланмаган, газ ва ичимлик суви ҳам йўқ. ТАСС маълумотига кўра, тиббий муассасалар вайрон этилган, россиялик ҳарбийлар мобил ҳоспитал очишган. Фото: Александр Река / ТАСС
Гуманитар ёрдам учун навбат. «ЛХР» раҳбарияти ҳисоблашича, Северодонецкдаги уйларнинг ярмини тиклаб бўлмайди. Украина нашрларига кўра, шаҳар кўчалари чиқиндилар уюми билан тўлган. Фото: Александр Река / ТАСС

Нью-Йорк посёлкасидаги ҳаёт

Ҳорливка («ДХР» назоратида) ва Торецк (Украина назоратида) яқинида жойлашган Нью-Йорк посёлкасидаги «Мен Нью-Йоркни севаман» ёзуви акс этган белги — бу ҳудудлар Донецк областининг Бахмут райони таркибида. Россиянинг Украинага босқинига қадар посёлкада 10 минг киши яшарди, энди шаҳарча Донбассдаги интенсив жанглар марказида қолган. Посёлкани ҳамон Украина армияси ўз назоратида сақлаб қолмоқда.
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA
Посёлкада яшовчи 64 ёшли Валерий гулхан ёқиб овқат қилмоқда. Украина бош штабига кўра, Нью-Йорк посёлкаси жойлашган Бахмут йўналишида Россия қўшинлари ҳужумни давом эттирмоқда — аммо ҳужумлар қайтарилмоқда.
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA
Нью-Йорк посёлкасидаги маданий-тарихий марказ ичининг ойнадан кўриниши
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA
Нью-Йоркда яшовчи 86 ёшли Любовь Аркадьевна черковдан уйига қайтмоқда
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив областидаги украин ҳарбийлари 

Палаткадан чиқаётган украин ҳарбийси. 25 август куни россияликлар Харкив областининг Чугуйив районидаги Лебяжье посёлкасини ўққа тутди— маҳаллий расмийларга кўра бир киши ҳалок бўлган. Украина қуролли кучлари бош штабига кўра, РФ армияси Петровки қишлоғи атрофида олдинга ўтишга ҳаракат қилган — йўқотишларга учраб, ортга чекинган.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украинларнинг Су-25 самолёти мамлакат шарқида. Сурат айнан қаерда олингани аниқ эмас
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид