Ўзбекистон | 11:15 / 26.08.2022
4008
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари бироз иссиқ об-ҳаво кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Фото: Kun.uz

Бугун, 26 август куни фақат Наманган ва Фарғона вилоятлари тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

“Ўзгидромет” хабарига кўра, момақалдироқ пайтида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. 

Қайд этилишича, ҳарорат фони ушбу кун меъёрий қийматларига яқин бўлади ва 32-35 даража иссиқни ташкил этади.

Дам олиш кунлари қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари 14-17 даража илиқ, кундуз кунлари 33-35 даража иссиқни ташкил этади.

Мавзуга оид