Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ҳарбий маҳсулотлар экспортини бир йилга тўхтатди
Мамлакат саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги қурол-яроғ, ҳарбий техника ва маҳсулотларини экспорт қилишни тўхтатиб туриш тўғрисида таклиф киритганди.
Қозоғистон ҳарбий маҳсулотлар экспортини 2023 йил сентябрга қадар тўхтатди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати Telegram-каналида хабар қилинди.
Хабарда айтилишича, Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов раислигида мудофаа саноати масалалари бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
Комиссия қатнашчилари 2023 йилнинг августи охирига қадар қурол-яроғ, ҳарбий техника ва маҳсулотларини экспорт қилишни тўхтатиб туриш таклифини муҳокама қилди. Таклиф саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги томонидан киритилганди.
«Ушбу таклиф комиссия аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди»,— дейилади Қозоғистон ҳукумати хабарида.
Мавзуга оид
18:47
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
13:31 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026