Ўзбекистон | 21:12 / 30.08.2022
16911
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда яна 10 киши қамоқдан шартли озод этилди

Намойишларда қатнашганликда гумонланаётган ва депутатлар сўрови билан қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилган фуқаролар сони 34 нафарга етди.

Фото: Парламент комиссияси

Бугун, 30 август куни Қорақалпоғистон воқеаларини ўрганиш бўйича Олий Мажлис комиссияси ва Жўқорғи Кенгес илтимоси билан, яна 10 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди.

Шу куни аввалроқ Бош прокуратура яна 24 фуқаронинг қамоқ эҳтиёт чорасини инсонпарварлик тамойили асосида уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирганди.

Шу тариқа, оиласи бағрига қайтганлар 34 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратурага киритилган рўйхат, намойишларда иштирок этганликда гумон қилиниб, олиб кетилган шахсларнинг оила аъзолари томонидан комиссияга қилинган мурожаатларнинг ўрганилиши ва гумонланувчилар билан шахсан суҳбатлашиш асосида шакллантирилган.

Мавзуга оид