Жаҳон | 14:37 / 30.08.2022
25473
5 дақиқада ўқилади

Харкивга янги зарбалар, Қора денгиздаги жонсиз делфинлар. Уруш суратлари

28 дан 29 августга ўтар кечаси Харкив навбатдаги ракета зарбаларига дучор бўлди — ҳеч ким жабрланмаган, аммо област маъмурияти биноси яна бир бор шикастланган, бу ер илк бор 1 март куниёқ ўққа тутилганди. Халқаро атом энергетикаси агентлиги миссияси Запорижжя АЭСга йўл олганини маълум қилди. Бу вақтда област аҳолисига радиоактив зарарланиш рўй берган тақдирда қабул қилиш учун йод таблеткалари тарқатила бошланди. Украина уруш шароитида янги ўқув йилига тайёрланмоқда: фақат бомбапанагоҳлари бор мактаб ўқувчилари дарсга қатнаши мумкин.

Қуйида 29 август, урушнинг 187-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Харкив маркази тунги зарбалардан кейин

Харкивга ракета зарбалари берилиши натижасида област маъмурияти биноси олдида ҳосил бўлган ўра. Жабрланувчилар ҳақда хабар берилмаган. Фото: Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Харкивликлар ракета зарбасидан кейинги вайронгарчиликни кўздан кечирмоқда. «Беларускі Гаюн» маълумотига кўра, Россия самолётлари Беларус ҳудудидан туриб Украинани ўққа тутган. Фото: Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA

Словянск ўққа тутилиши оқибатлари

29 августга ўтар кечаси Словянскка зарбалар йўлланиши давом этди. Ушбу шаҳар қўшни Краматорск билан бирга Донбассдаги Россия қўшинлари нишонида турибди.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Scanpix / LETA
Словянск ўққа тутилиши оқибатида шаҳардаги аҳоли яшаш кварталлари шикастланган. Словянск шаҳри ҳарбий маъмурияти бошлиғи Вадим Лях нимстанция шикастланиши оқибатида бир қанча микрорайонлар электр энергиясисиз қолганини хабар қилган.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Scanpix / LETA
Россияликлар зарбасидан ҳосил бўлган чуқурликда тўпланган сувни чиқариб ташлаётган ишчилар. Маҳаллий расмийлар ҳужум вақтида кўп қаватли уй ва мактаб биноси шикастланганини маълум қилган. Отишма вақтида ҳалок бўлганлар йўқ, аммо шикастланган квартиралар яшаш учун яроқсиз ҳолга келган. Украина қуролли кучлари Россия қўшинлари Словянск йўналишида илгарилашга уринаётгани, аммо чекинишга мажбур бўлаётганини хабар қилган. Фото: Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Словянсклик киши онасининг шаҳар ўққа тутилиши вақтида шикастланган квартирасини кўрсатмоқда. «Озод этишнинг кўриниши мана шундай», — деган у журналистларга.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Донецк областида отишмалар

Донецк областидаги Пазено қишлоғи ҳудудида отишмалардан кейин кўтарилган тутун. Бу ерда жанглар давом этмоқда, Россия армияси Бахмутга юриш қилишга уринмоқда. Фото: Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк области Васюковка қишлоғи ҳудудидаги украин ҳарбийлари.
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA

Запорижжяда радиация таҳдидига тайёргарлик

Запорижжя аҳолиси россиялик ҳарбийлар назоратида турган Запорижжя АЭСдан радиация тарқалиши хавфи туфайли калий йодид таблеткалари билан таъминланмоқда. Россия ва Украина бир-бирини АЭСни ўққа тутишда айбламоқда.
Dmytro Smolienko / Reuters / Scanpix / LETA
Запорижжя аҳолисига тарқатилаётган калий йодид таблеткалари. Организм йод билан тўйинтирилиши АЭСда жиддий авария юзага келган тақдирда ҳавога тарқаладиган радиоактив йод зарралари қалқонсимон без томонидан сўрилиши хавфини камайтиради.
Dmytro Smolienko / Reuters / Scanpix / LETA

Карпатортида эвакуация қилинган итлар учун бошпана 

Ukrinform Agency / Scanpix / LETA
Ukrinform Agency / Scanpix / LETA
Ukrinform Agency / Scanpix / LETA
Украинанинг Карпаторти областидаги Сюрте қишлоғида очилган жониворлар учун бошпанага Россия босқинидан жабрланган Ирпин, Авдеевки, Харкив области ва бошқа ҳудудлардан ит ва мушуклар қабул қилинади.

Киевда мактаб ўқувчилари учун бомбапанагоҳ 

Киевдаги мактаблардан бирида янги ўқув йили учун тайёрланган бомбапанагоҳдаги синфхона. Украинанинг барча мактабларида машғулотлар 1 сентябр куни бошланади, аммо фақат ўз ҳудудида бомбапанагоҳлар ташкил этган ёки атрофида шундай бошпаналар мавжуд бўлган мактабларгина офлайн таълим бериши мумкин. Фото: Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA

Одесса областида нобуд бўлган делфинлар

Эколог Иван Русев Одесса областидаги «Тузловские лимани» миллий табиат парки ҳудудида Қора денгиз соҳилида. Русевнинг айтишича, Россия босқини Қора денгиздаги минглаб делфинлар ўлимига сабаб бўлган. Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Иван Русев миллий табиат парки ҳудудида ўлик делфин билан.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид