Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Газпром» Хитойга тортиладиган газ қувурини лойиҳалашни бошлади
Алексей Миллернинг сўзларига кўра, Хитой дунёдаги энг ўсиб бораётган энергетика бозори ҳисобланади.
«Газпром» компанияси Хитойга тортиладиган газ қувурини лойиҳалашни бошлади. Бу ҳақда компания бошқаруви раиси Алексей Миллер маълум қилди.
«Биз Хитойга газ етказиб бериш бўйича яна бир шартнома имзоладик. Бу «Узоқ Шарқ» йўналиши. Бу борада лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга киришдик», — деди у.
Миллернинг сўзларига кўра, Хитой дунёдаги энг ўсиб бораётган энергетика бозори ҳисобланади.
2022 йил февралда Хитой миллий нефт-газ корпорацияси ва «Газпром» ХХРга табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома имзолаганди. Шартномага кўра, Россия Хитойга 25 йил давомида йилига 10 млрд куб метр газ етказиб беради.