Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:35 / 31.08.2022
3678
1 дақиқада ўқилади
Кўп квартирали уйдаги айрим умумий мулкларни бошқа шахсга бериш тақиқланади
Жойлар мулкдорлари умумий мол-мулкдан ҳамда уйга туташ ер участкасидан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга.
Фото: Kun.uz
“Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича, умумий мол-мулк айрим қисмлари, жойлар мулкдорларига ёки бошқа шахсларга жойлар мулкдорлари умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда фойдаланишга берилиши мумкин.
Қуйидаги умумий мол-мулкларни бошқа шахсга бериш тақиқланади:
- таянч ва тўсиқ конструкциялар;
- квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар;
- зинапоялар;
- лифтлар;
- лифт шахталари ҳамда бошқа шахталар;
- уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари;
- жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ҳамда қурилмалари ва бошқа ускуна ҳамда қурилмаларни.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
18:00 / 25.05.2026
Реновация: мулкдор нима талаб қила олади, нима эса мажбурий эмас?
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
15:20 / 06.01.2026
Ажримдан кейин эркак аёлни уй билан таъминлаши шартми? Қонун таҳлили
14:27 / 15.12.2025