Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Сардор Умрзоқовга мактаб таълимини ислоҳ қилиш вазифасини юклади
Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигидаги жамоа президентдан мактаблардаги таълим сифати бўйича топшириқ олди.
Топшириққа кўра, ўзбек мактаблари шундай даражага чиқиши керакки, уларни битирувчилар қуйидаги бешта сифатга эга бўлиши зарур:
- замонавий кўникмаларни эгаллаган;
- ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган;
- креатив фикрлайдиган;
- мустақил қарор қабул қила оладиган;
- дунёқараши кенг ШАХС бўлиши лозим.
Шавкат Мирзиёев бу ҳақда бугун, 31 август куни Мустақиллик байрамидаги нутқида айтиб ўтди.
Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжоновнинг маълум қилишича, юқоридаги топшириқ ижроси бўйича ишлар бошланган.
“11 йиллик сифатли дастур яратиш ва уни амалиётга жорий қилиш осон иш эмас. Лекин масала албатта охирига етказилади”, – деди Алламжонов.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026