23:32 / 02.09.2022
12961

Ўзбекистон кубоги. «Навбаҳор» «Пахтакор»ни мағлуб этиб, яримфиналга йўлланма олди

Фото: tribuna.uz

Ўзбекистон кубоги чоракфинали доирасидаги иккинчи учрашув якунига етди.

Наманганда ўтган марказий баҳсда «Навбаҳор» «Пахтакор»ни қабул қилди. Учрашувнинг 14-дақиқасида Азмиддинов ҳисобни очган бўлса, 17-дақиқада Ҳамробековнинг хатосидан кейин белгиланган пенальтини Искандеров голга айлантирди – 1:1.

Иккинчи бўлимнинг бошида эса Икром Алибоевнинг қўпол хатосидан сўнг белгиланган иккинчи пенальтини ҳам Жамшид голга айлантириб, якунда жамоасини яримфиналга олиб чиқди – 2:1.

Шу тариқа, «Пахтакор» кетма-кет 4 йилликдан кейин илк марта Ўзбекистон кубоги финалида ўйнамайди. Клуб турнирдаги иштирокини чоракфиналда якунлади. 

Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал
2 сентябрь (жума)
«Навбаҳор» – «Пахтакор» - 2:1
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Бекзод Арипов
Голлар: Жамшид Искандеров 17 пен. 51 пенальти - Шаҳзод Азмиддинов.
«Навбаҳор»: 1.Ўткирбек Юсупов, 4.Боян Цигер, 6.Рустам Ашурматов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Диёр Туропов (20.Дониёр Абдуманнопов, 68), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов (7.Азимжон Аҳмедов, 61), 32.Зоран Марушич, 77.Асадбек Собиржонов (11.Жасур Яхшибоев, 68).
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Александр Насонов, 6.Икром Алибоев (42.Аббос Файзуллаев, 66), 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Пшемислав Банашак, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фаррух Сайфиев (63.Муҳаммадали Ўринбоев, 86), 88.Шаҳзод Азмиддинов.

Top