Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда инфляция кўрсаткичи 80 фоиздан ошди
Истанбулда нархлар бир йил ичида қарийб 100 фоизга ўсди.
Туркияда август ойида инфляция кўрсаткичи 80,21 фоизни ташкил этди, деб хабар берди мамлакат статистика институти.
Охирги марта инфляция кўрсаткичи 1998 йилда 84,64 фоизга етганди, деб қайд этди Bloomberg.
Туркиянинг энг бой шаҳри Истанбулда нархлар бир йил ичида қарийб 100 фоизга ўсди. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўсиши 90,3, энергетика соҳасидаги инфляция 121,7 фоизни ташкил этди.
Bloomberg Economics иқтисодчиси Селва Баҳар Базикининг фикрича, инфляция янада ўсади. Унинг сўзларига кўра, октябрда инфляция даражаси энг юқори нуқтага етади, йил охирига бориб 69 фоизгача тушади.
Goldman Sachs тахминига кўра эса, Туркияда октябр ва ноябрда инфляция 90 фоиздан ошади, сўнгра 75 фоизгача пасаяди.
Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўтган ҳафтада инфляция йил бошида пасайишини ваъда қилиб, аҳолидан сабр қилиш ва қўллаб-қувватлашни сўради.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
17:44 / 17.06.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
18:17 / 15.06.2026