ФВВ раҳбари Самарқанд халқаро аэропортида махсус машқлар ўтказди
Жорий йил 6 сентябрь куни Самарқанд халқаро аэропортида фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев бошчилигида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
ФВВ хабарига кўра, машқлар вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ҳамда тегишли хизматлар иштирокида «Аэропорт негизидаги фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркиби ҳамда тегишли хизматлар куч ва воситалари ҳамкорликдаги ҳаракатлари» мавзусига бағишланди.
Ўқув машқи ғоясига кўра, дастлабки босқичида фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тизимига кирувчи идора ва ташкилотлар шахсий таркиби, уларга бириктирилган техника, асбоб-анжомлар шайлиги саф кўриги орқали кўздан кечирилган.
Шундан сўнг, навбатдаги босқичда авария-қидирув ва бошқа тезкор тадбирлар, жабрланган инсонларни хавфсиз жойларга эвакуация қилиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва тиббиёт муассасасига юбориш тадбирлари бажарилди.
Ўқув машқи якунида Фавқулодда вазиятлар вазири томонидан иштирокчиларга зарур тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Маълумот учун, 15 ва 16 сентябр кунлари Самарқандда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар барча раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Ҳозирги кунда ШҲТ таркибига саккиз давлат – Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистон киради.
Мавзуга оид
13:49
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024