Ўзбекистон | 10:19 / 10.09.2022
9014
2 дақиқада ўқилади

Nurafshon-Korea New City янги шаҳар лойиҳаси амалга оширилади

Nurafshon-Korea New City лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.

Жанубий Кореяда бўлган Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Жанубий Корея – Ўзбекистон бизнес уюшмаси раиси биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон ҳамда TDC Co. Ltd компанияси президенти Чой Ин Чанг билан музокаралар ўтказди, дея хабар бермоқда “Дунё”.

Мулоқотда ўзаро ҳамкорлик масалаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Nurafshon-Korea New City янги шаҳар лойиҳасини амалга ошириш, шаҳарни ривожлантириш бўйича тузилма концепцияси ва режалари хусусида фикр алмашилди.

Томонлар ўртасида Nurafshon-Korea New City лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. TDC Co. Ltd компанияси ҳамда Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ушбу лойиҳада 150 гектар ер майдонида тўғридан тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳисобига Жанубий Корея типида шаҳарча бунёд этилиши кўзда тутилган. Унинг рўёби 2022-2026 йилларни қамраб олиши белгиланмоқда.

Корея ёнғин саноати ассоциацияси раиси Пак Жонг Вон билан ёнғинга қарши ўқув мажмуаси лойиҳаси бўйича меморандум имзоланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид