Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Чарлз III тахтга ўтириши муносабати билан табрик йўллади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироли Чарлз учинчига унинг тахтга ўтириши муносабати билан табрик йўллади.
Мактубда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ўзаро ишонч ва юксак ҳурмат руҳидаги кенг қамровли шериклик келгусида ҳам изчил ривожланишига ишонч билдирилган.
Давлат раҳбари қиролга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат ҳамда фаолиятида улкан ютуқлар, Бирлашган Қироллик халқига тинчлик-осойишталик, давомий равнақ тилаган.
10 сентябр куни Буюк Британия тахтининг ворислик кенгаши Чарлз III’ни Буюк Британиянинг янги қироли деб расман эълон қилди.
Прокламацияни тахт вориси шаҳзода Уилям, қиролича консорти Камилла, кенгаш раҳбари, Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс ва Кентербери архиепископи дарҳол (устунлик тартибида) имзоладилар.
Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябр куни 96 ёшида вафот этди. Сўнгги ойларда Елизавета II соғлиги туфайли кўплаб тадбирларда иштирок эта олмади. 2022 йил февралида у ковидга чалинганди; баҳорда қиролича «ҳаракатланишдаги эпизодик муаммолар» туфайли қатор оммавий тадбирларни ўтказиб юборди, июн ойи бошида эса у ўзининг тахтга чиқишининг 70 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган тантаналарда деярли қатнашмади.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
23:07 / 20.05.2026
Британия радиостанцияси қирол Чарлз III вафоти ҳақида янглишиб эълон қилди
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
21:33 / 29.04.2026