Тошкентда дарахтга келиб урилган Cobalt ҳайдовчиси вафот этди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида одам ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 2022 йил 12 сентябр куни соат тахминан 09:00 ларда Яшнобод тумани Оҳангарон кўчасида, 1978 йилда туғилган ҳайдовчи М.Р. ишончнома асосида Cobalt русумли автомашинада ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
Дастлабки маълумотга кўра, шу вақтда унинг соғлиги ёмонлашган. Ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўлларни ажратиб турувчи кўкаламзорлаштирилган майдончадаги дарахт билан тўқнашув содир этган.
Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай, автомашина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:38
Самарқандда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
11:06
Сурхондарёда машина мактаб ўқувчисини уриб юборди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
15:03 / 13.11.2024