ШҲТ саммити меҳмонларига тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун Call-марказ йўлга қўйилди
ССВ матбуот хизмати ШҲТ саммити меҳмонларига зарурий тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун «1303» қисқа рақамли Сall-марказ хорижий тилларда хизмат кўрсатиши ҳақида маълумот берди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрадиган чет эллик расмий делегация вакиллари ва меҳмонларга зарур ҳолатларда сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун Самарқанд шаҳрида тун-у кун фаолият кўрсатувчи 1303 қисқа рақамли Call-марказ фаолияти йўлга қўйилди.
ССВ матбуот хизматининг маълум қилишича, бу ерда мутахассислар томонидан инглиз, рус ва хитой каби хорижий тилларда тиббий мурожаатлар қабул қилинади.
Шунингдек, зарурат туғилганда, таркибида деярли барча ихтисосликлар бўйича мутахассислар жамланган 50 та тиббий бригада ШҲТ саммити делегациялари аъзоларига хизмат кўрсатиш учун шай ҳолатга келтирилган.
Бундан ташқари, ҳар бир делегация вакилларидан Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналарга жойлашишидан олдин коронавирусга қарши ПЗР тестлари олинади. Шу мақсадда саммит иштирокчилари ва меҳмонлар жойлашадиган меҳмонхоналарнинг ҳар бирида тиббий мобил гуруҳлар ташкил этилган.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024