Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WSJ: Киев Вашингтондан 300 километр масофадаги нишонни урувчи ракеталар сўради
Украина ҳукумати АҚШдан қўшимча қуроллар, жумладан узоқ масофага ҳаракатланувчи ракеталар сўраган. Бу ҳақда Украина ҳукумати америкалик конгрессменларга юборган ҳужжатда айтилади. Ҳужжат нусхаси The Wall Street Journal ихтиёрига келиб тушган.
Нашрнинг ёзишича, ҳужжатда 29 турдаги қуроллар ва ўқ-дорилар номи келтирилган, Киев томони сўзларига кўра, бундай қуроллар «2023 йилда ҳам юришни давом эттириш» учун керак бўлади.
Рўйхатга ер — ер типидаги 300 километргача бўлган масофадаги нишонни йўқ қилишга қодир бўлган тактик баллистик ракеталар (ATACMS), танклар, учувчисиз учар қурилмалар, артиллерия тизимлари, Harpoon русумли кемаларга қарши ракеталар, шунингдек HIMARS баравар ўт очиш реактив тизими учун 2 мингта ракета киритилган.
- Янги қуроллар етказиб бериш тўғрисидаги сўров украин кучларининг Харкив областидаги муваффақиятли юришлари фонида юборилди. Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Малярнинг маълум қилишича, 1 сентябрдан 12 сентябрга қадар Украина қуролли кучлари қарийб 6 минг квадрат километр ҳудудни озод этган.
- 7 сентябр куни Украина қуролли кучлари бош қўмондони, генерал Валерий Залужний ва Олий рададаги мудофаа қўмитаси раиси ўринбосари, генерал-лейтенант Михаил Забродский мақола эълон қилган, унда Украинага урушнинг боришини ўзгартириш учун узоқ масофага ҳаракатланувчи қурол-яроғлар, шу жумладан ATACMS ракеталари зарурлиги айтилганди.
- The Wall Street Journal нашри Вашингтон бунгача Киевга узоқ масофага ҳаракатланувчи ракеталар етказиб беришдан бош тортганини эслатган, ўшанда Америка томони украинлар бундай қуроллар орқали Россия ҳудудига зарба бериши ва эскалация кўлами ортиши мумкинлигидан хавотирланганди.
- Нашр баҳоларига кўра, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинага аллақачон 15 миллиард доллардан ортиқ ҳажмдаги қуроллар ва хавфсизлик соҳасидаги бошқа ёрдамларни юборишга улгурган.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
20:44 / 26.06.2026
«Қамалда яшаяпмиз». Қримдаги вазият оғирлашмоқда
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
23:05 / 25.06.2026