19:47 / 15.09.2022
12128

АҚШ Украинага илғор ракета тизимларини етказиб беришни режалаштирмоқда

Аввалроқ АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини жўнатишни режалаштираётгани маълум қилинганди.

Фото: Reuters

АҚШ миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирби Қўшма Штатлар Киевга илғор ракета тизимларини етказиб бериш ниятида эканлигини маълум қилди.

«Уларга шарқ ва жанубдаги жангларда эҳтиёж сезаётган қурол-яроғ ва техника берилади. Бу нималарни ўз ичига олади. Артиллерия, илғор ракета тизимлари», — деди у.

Аввалроқ Кирби АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини жўнатишни режалаштираётганини маълум қилганди.

Сўнгги кунларда фронтда жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда. Украина Россия билан чегарадаги Харкив вилоятини деярли тўлиқ озод қилди. Шунингдек, Украина Херсон йўналишида ҳам кескин қарши ҳужумга ўтган.

Украина 6 минг квадрат километрдан ортиқ ҳудуддаги юзлаб аҳоли яшаш манзилларини қайтариб олди. Ғарб экспертлари бу Украина фронтда устунликни қўлга олганини англатиши ва бу ҳолат урушда бурилиш нуқтаси бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top