«Бу йўл билан Ўзбекистонда чемпион бўларсиз, аммо ОЧЛда бундай бўлмайди». Лазаревич Намангандаги ўйиндан кейин «портлади»
Суперлига 19-тури доирасидаги «Навбаҳор» - «Қизилқум» (1:0) ўйинидан кейин навоийликлар бош мураббийи сербиялик Никола Лазаревич фикрларини очиқ билдириб, «портлади».
- «Навбаҳор»ни Туркиядаги мавсум олди йиғинларда кўрганимдаёқ Суперлига янги мавсумида чемпионликка даъвогар клублардан бири бўлади, дегандим. Ҳа, чинданам Наманганда яхши жамоа тузилган.
Аммо, энди нималар рўй бермоқда? Мана шу саволга жавоб топайлик. Ҳакамлар билан нималар рўй бермоқда, менга умуман тушунарсиз. Бу биринчи ёки иккинчи марта бўлаётгани йўқ. Бу ерда ҳакамлик қандай бўлаётганини ўзларинг ҳам яхши биласизлар. Бутун Ўзбекистон билади!
Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳаммаси ўйин бошиданоқ тушунарли эди. Энг аввало ҳакам сабабли бизга қийин бўлишини билардик. Бизни икки марта «ўлдиришди».
Менда савол бор – сизга ва раҳбариятга. Мен Наманган клуби раҳбариятини ҳурмат қиламан, аммо менга айтинг-чи, бу сиз юраётган бу йўл тўғрими?
Энди мен ҳурмат қиладиган сиз азиз мухлисларга савол: Яхши, эҳтимол сиз бу йўл билан чемпион бўларсиз, аммо сиз бутун мавсум давомида сизга кимдир ёрдам беришидан кўра, кўпроғига арзийсиз ва муносибсиз. Бугун эса сиз кўриб, ҳаммаси аён эканлигини тушундингиз.
Сиз шу тариқа чемпион бўлмоқчимисиз? Агар шу йўл орқали чемпион бўлмоқчи бўлсангиз, унда ўзингизга боғлиқ. Сизда яхши таркиб, яхши захира, яхши мураббийлар штаби бор ва мен ўйлайманки сиз мухлисларнинг жамоангиз бу йўл орқали чемпион бўлмаслиги керак. Буни чин дилдан айтяпман.
Ҳа, сиз шу йўл билан Ўзбекистонда чемпион бўла оласиз, аммо Осиё Чемпионлар лигасида бундай бўлмайди, у ерда ҳаммаси бошқача.
Биз легионермиз бу ерда, футболингизда ишлаш учун келганмиз. Тушунинг, биз пулни ишлаб кетамиз, аммо сиз бу муаммолар билан қоласиз шу ерда. Бу муаммо бу йил пайдо бўлган эмас, буни мендан кўра яхшироқ биласиз. Бу муаммо бу ерда қарийб 10-20 йилдан бери бор.
Ишонинг, сизларда иқтидорлар кўп, аммо сиз бу йўлдан юрмаслигингиз керак. Тўғри йўлдан боришингиз ва яна ривожланишингиз керак. Шу йўл орқали сиз жаҳон чемпионатига боришингиз, ривожланиш орқалигини чўққиларни забт этишингиз мумкин.
Бундай атмосферада бугун мен учун 90 дақиқалик спектакл бўлди. Бундай йўлдан бормаслигингиз керак.
- Бошқа йўлдан юришни назарда тутяпсиз. Кўрсатинг-чи қайси йўлдан юрайлик?
- Фақат ва фақат тўғри йўлдан. Ҳакамлар аралашувисиз ва ҳоказо. Бу менинг фикрим. Мен бугун бу ердаман, эртага эса йўқ. Сиз эса шу ерда қоласиз. «Навбаҳор», ўзбек футболи бу йўлдан юрмаслиги керак. Ҳалол ўйин йўлидан бориш лозим. Эҳтимол, хато қилаётгандирман, аммо бундай ҳолатга биринчи марта дуч келаётганим йўқ, - дея Никола Лазаревичнинг матбуот анжуманидаги сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Мавзуга оид
17:43 / 30.11.2024
Суперлига. «Металлург» «Насаф»ни мағлуб этиб «Локомотив»ни Пролигага равона қилди, ОКМК ўз тарихида илк бор кумуш медалларни қўлга киритди
19:03 / 18.11.2024
ПФЛ Суперлига рамзий термаси эълон қилинишини ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади
21:55 / 19.10.2024
Суперлига ўйини ярим соатга тўхтаб қолди. ПФЛ ўйин комиссарининг ИИБ бўлинмасига олиб кетилиши бўйича баёнот берди
21:38 / 19.07.2024