Ўзбекистон | 07:26 / 17.09.2022
5592
1 дақиқада ўқилади

Юнусободда рўй берган ЙТҲ оқибатида «Дамас» ағдарилиб кетди

Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий маълумот берди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

2022 йил 16 сентябр куни соат 21:40 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар иштирокида ЙТҲ юз берган.

2001 йилда туғилган  И.Ғ. ўз бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, шу йўналишда ҳаракатланаётган, 1988 йилда туғилган К.Т. бошқарувидаги “Дамас” русумли  транспорт воситаси орқа қисмига тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Ҳодиса натижасида “Дамас” транспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва зудлик билан тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
 
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид