Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар илм-инновация билан шуғулланмаса, мамлакат тараққиёти бўлмайди – Президент
Айни пайтда Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрида навбатда ташқари сессия бўлиб ўтмоқда. Унда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаяпти.
“Ҳар бир инсон, хоҳ у раҳбар бўлсин, хоҳ оддий одам – фарзандларини камолини, ватани тараққиётини кўришни истайди. Мен бежизга таълим-таълим деб кўп таъкидламайман. Бу эса мактабгача таълимдан бошланади. Бу борадаги кўрсаткичларимиз қай даражада ошганини яхши биласиз. Ўқитувчиларга, институт домлалари маошларини анча кўтардик. Якуний мақсад нима – илм, инновация, ривожланиш. Олимлар илм-инновация билан шуғулланмаса, мамлакат тараққиёти бўлмайди.
Бугун биз сизлар билан Тошкент вилоятини ривожлантириш бўйича гаплашиб олишимиз керак. Андижонда 3 сотих ери бор одам бой бўляпти. Афсуски Тошкент вилоятида томорқалардан фойдаланиш кўнгилдагидек эмас. Агар бу вилоятдаги раҳбарлар халқнинг оғирини енгил қилиш учун бирор ташаббус билан чиқсалар, ҳаммасини қўллаб қувватлашга тайёрман”, – дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
09:55
Чимён тоғида адашиб қолган 4 нафар фуқаро қутқарилди
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25 / 14.07.2026
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
17:51 / 07.07.2026