Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия АҚШни икки мамлакатнинг тўғридан тўғри ҳарбий тўқнашувига йўл қўймасликка чақирди
Сергей Рябков Россия АҚШ ва НАТО билан очиқчасига қарама-қаршилик қилишдан манфаатдор эмаслигини таъкидлади.
Москва Вашингтонни Украинадаги низо сабабли ўзаро ҳарбий тўқнашувга йўл қўймасликка чақиради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.
«Ғарбнинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияга аралашуви хатари ҳақида огоҳлантирамиз, АҚШ маъмуриятини Россия билан тўғридан тўғри ҳарбий тўқнашувга олиб келиши мумкин бўлган вазиятдан қочишга чақирамиз»,— деди у.
Рябковнинг қайд этишича, Россия ҳеч кимга ядро қуроли билан таҳдид қилмайди.
«Ундан фойдаланиш шартлари ҳарбий доктринада айтиб ўтилган ва Россиянинг ядровий тийиб туриш соҳасидаги давлат сиёсати асосларида батафсил баён қилинган»,— деди Сергей Рябков.
У шунингдек, Россия АҚШ ва НАТО билан очиқчасига қарама-қаршилик қилишдан манфаатдор эмаслигини таъкидлади.
21 сентябр куни Россия президенти Владимир Путин халққа мурожаати чоғида Украина ва Ғарб мамлакатларини «ядровий шантаж»да айблаганди. У ҳудудий яхлитликка таҳдид бўлганида Россия ва россияликларни ҳимоя қилиш учун барча қуроллардан фойдаланилишини билдирди.
Мавзуга оид
23:05 / 25.06.2026
Зеленский Россияга нисбатан «40 кунлик таъсир операцияси»ни тасдиқлаганини айтди
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026
Ўлимга тик боққан одам – вулқон лаваси остида қолган фотограф
21:07 / 25.06.2026