Жаҳон | 18:29 / 27.09.2022
2608
1 дақиқада ўқилади

БААда ниқоб тақиш режими бекор қилинади

Шу билан бирга, БААга кириб келаётганлар аввалгидек манфий ПЗР-тест натижасини тақдим этишлари керак бўлади. 

Фото: AP

28 сентябрдан БААда COVID-19 пандемияси сабабли жорий этилган ниқоб тақиш режимини бекор қилиш режалаштирилмоқда, деб хабар берди АТОР.

Эндиликда фақат шифохона, масжид ва жамоат транспортида ниқоб тақиш мажбурий бўлади.

Авиакомпаниялар йўловчиларнинг ниқоб тақиши борасида ўзлари қарор қабул қилади.

Шу билан бирга, БААга кириб келаётганлар аввалгидек манфий ПЗР-тест натижасини тақдим этишлари керак бўлади. 

Ковид чекловлари турли амирликларда бир-биридан фарқ қилади. Масалан, Абу-Дабидаги Шайх Зайд масжиди ёки Луврга кириш учун манфий тест ёки эмланганлик тўғрисидаги сертификат талаб қилинади, Дубайдаги диққатга сазовор жойларга киришда эса бундай талаб йўқ.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид