3 та ҳудудда табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиб келган шахслар аниқланди
Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиб келган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказиш ҳолатлари фош этилди.
Қувасой шаҳрида “Q.” МЧЖ раҳбари Ш.К. томонидан пишиқ ғишт ишлаб чиқариш фаолияти давомида 2,4 млрд сўм, Учкўприк туманида “A.I.” МЧЖни норасмий бошқариб келган А.Э. томонидан 2 млрд сўм ҳамда Бўстонлиқ туманида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цехлар ташкил этган Х.Н. томонидан давлат ва жамият манфаатларига 582,4 млн сўм зарар етказилгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодекси 28, 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:31 / 27.09.2024
“100 млн долларлик газнинг ҳавога учиши тўхтайди” — АҚШ компанияси Ўзбекистонда газ тармоқларини таъмирламоқда
13:30 / 20.09.2024
ГФР иқтисодиёт вазири: Германияда энди газ тақчиллиги йўқ
18:26 / 16.09.2024