Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Azal Airlines Боку ва Самарқандни тўғридан тўғри рейслар билан боғлайди
Фото: AP
Озарбойжоннинг Azal авиакомпанияси Самарқандга парвозларни бошламоқда. Боку — Самарқанд йўналиши бўйича биринчи рейс 5 октябр кунига белгиланган.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, бу йўналишда мунтазам парвозлар ҳафтасига икки марта Airbus A320 самолётларида: сешанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Самарқанд халқаро аэропортида ҳокимлик, Ўзбекистондаги Озарбойжон диаспораси, Uzbekistan Airports, Air Marakanda ва Azal авиакомпаниялари вакиллари иштирокида илк рейснинг тантанали кутиб олиниши режалаштирилган.
1992 йилда ташкил этилган «Озарбойжон ҳаво йўллари» (Азал) йирик авиаташувчи бўлиб, Boeing ва Airbus самолётларининг замонавий паркига эга бўлган МДҲ мамлакатлари авиация ҳамжамиятидаги етакчилардан бири ҳисобланади.
Самарқанд Озарбойжон авиаташувчиси парвоз қиладиган Ўзбекистондаги иккинчи шаҳарга айланади. Бокудан Тошкентга парвозлар мунтазам равишда пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
20:30 / 14.02.2026
Самарқандда божхоначилар салкам 800 грамм опий яширилган "жонли контейнер"ларни тўхтатиб қолишди
20:33 / 12.02.2026
Самарқанддаги Бибихоним масжиди реставрация қилинади
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
11:40 / 11.02.2026