Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Биз қатнашяпмиз. Аммо ҳеч кимни ўлдирмаймиз». Лукашенко — Беларуснинг «махсус амалиёт»даги иштироки ҳақида
Лукашенко Беларус ҳам Россиянинг Украинага қарши «махсус ҳарбий амалиёти»да иштирок этаётганини тасдиқлади.
Беларус президенти Александр Лукашенко ҳарбий хавфсизлик бўйича йиғилиш ўтказди. Лукашенко йиғилишнинг мақсади «мамлакатдаги ҳарбий-сиёсий ҳолатни таҳлил қилиш» эканини айтган.
Йиғилиш давомида Лукашенко Беларус ҳам Украинадаги «махсус ҳарбий амалиёт»да (Россияда урушни шундай аташади) иштирок этишини айтган. Аммо у Беларус ҳарбийларини Россияга ёрдам бериш учун Украинага юбормаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Беларус ярадорларни даволаш, қочоқларни қабул қилиш ва можаро мамлакат ҳудудига кириб келишига йўл қўймаслик учун ҳаракат қилади.
«Лекин биз ҳеч кимни ўлдирмаймиз, ўз ҳарбийларимизни ҳеч қаерга юбормаймиз, ўз бурчларимизга содиқ қоламиз», деган Лукашенко.
Уруш бошлангани Беларус ўз ҳудуди орқали Россия қўшинларига Украинага ҳужум қилиш имконини яратиб берган. Кўп ўтмай Лукашенко мамлакат ҳудудидан Украинага ракета отилганини тасдиқлаганди.
Йиғилишда Лукашенко Беларусда сафарбарлик бўлиши ҳақидаги хабарларни фейк деб атади. Унинг иддао қилишича, чиндан захирадаги ҳарбийларни текширувдан ўтказиш бўйича буйруқ берган, лекин фақатгина «Россиянинг хатоларини такрорламаслик учун холос».
«Россияда сафарбарлик эълон қилингач, қандай камчиликлар бўлаётганини кўрдик. Уларнинг ишига аралашмаймиз, сафарбарликни қандай амалга ошириш Россиянинг ўз иши. Аммо сафарбарлик қоғози олиб борилганда кимдир жойида бўлмаган: кимдир ўлган, кимдир қочган, кимдир касал бўлган. Мана шу биз учун дарс бўлиши керак», деди Лукашенко.
Лукашенконинг айтишича, ҳарбий комиссариатларида тозалаш ишлари олиб борилгандан кейин ҳудудлардаги захирадагиларни чақириш, керак ҳужжатлар жойидами йўқми текшириб қўйиш керак.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
20:44 / 26.06.2026
«Қамалда яшаяпмиз». Қримдаги вазият оғирлашмоқда
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
23:05 / 25.06.2026