Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Федерациялар кенгаши Украина ҳудудлари аннексиясини маъқуллади
Россия Федерациялар кенгаши аъзолари ўзини «ДХР» ва «ЛХР» деб эълон қилган, шунингдек, Украинанинг Запорижжя ва Херсон областларининг эгаллаб олинган ҳудудларини «Россия таркибига қабул қилиш» тўғрисидаги битимларни бир овоздан маъқуллади.
Россия ОАВ томонидан эълон қилинган хабарларда айтилишича, энди тегишли ҳужжат Россия президенти томонидан имзоланиши керак.
Россия Конституциявий суди 30 сентябр куни Кремлда имзоланган Украинанинг босиб олинган областларини «Россия Федерацияси таркибига қабул қилиш» тўғрисидаги шартномаларни маъқуллади.
Шундай қилиб, Конституциявий суд Украинанинг Запорижжя ва Херсон областлари, шунингдек, «ДХР» ва «ЛХР»ни Россия қонунларига мувофиқ «Россияга қабул қилиш тўғрисидаги шартномалар»ни кўриб чиқди.
Суд томонидан маъқулланиши - Украина ҳудудларини Россия томонидан аннексия қилиш бўйича расмий тартибдаги қадамлардан бири. Энди Россия президенти Владимир Путин шартномаларни ратификация қилиш учун Давлат думасига юбориши ва шу билан бирга «янги ҳудудларни қабул қилиш» тўғрисидаги федерал конституциявий қонунни киритиши керак бўлади.
30 сентябр куни Кремлда ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «ДХР», «ЛХР» ҳамда босиб олинган Херсон ва Запорижжя областларининг Россияга «кириш тўғрисидаги шартномалари» имзоланди. Улардан олдин босиб олинган ҳудудларда псевдореферендумлар ўтказилди.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026