19:01 / 05.10.2022
12000

АҚШ давлат қарзи илк марта 31 триллион доллардан ошди

2022 йилнинг 3 октябр ҳолатига кўра, АҚШ 31 триллион 123 миллиард 887 миллион 781 минг 401 доллар 34 цент ташқи қарзга эга.

Фото: Reuters

АҚШ давлат қарзи биринчи марта 31 триллион доллардан ошди. Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳужжатда жами давлат қарзи устунида 31,1 триллион доллар миқдори кўрсатилган. Бу АҚШ давлат қарзи бўйича барча давр учун рекорд кўрсаткичдир.

Қўшма Штатлар пандемияга қарши курашиш ва мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлашга ёрдам бериш учун қарз олишни бошлади, чунки ҳалокатли вирус меҳнат бозорлари ва таъминот занжирларига салбий таъсир кўрсатган. 2020 йил бошидан бери тўланмаган қарз миқдори қарийб 8 триллион долларга етган.

Аввалроқ, АҚШ Конгрессининг Бюджет қўмитаси эълон қилган ҳисоботда мамлакатнинг қарз юки ортиб бораётгани қайд этилганди. Шунингдек, давлат қарзнинг ошиши иқтисодий ўсишни секинлаштириши, мамлакатнинг фоиз тўловлари ва молиявий инқироз хавфини ошириши таъкидланганди.

 

Top